Daryo

Исроил—Эрон уруши Марказий Осиёга қандай таъсир қилади?

Мазкур икки давлат билан мураккаб муносабатларни сақлаб келаётган Марказий Осиё мамлакатлари ҳозирда янги хавфсизлик таҳдидлари, савдо алоқаларининг бузилиши эҳтимоли ва ўзгараётган иттифоқлар билан тўқнаш келмоқда. Минтақа давлатлари ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Ғарб ва Шарқ билан алоқаларни нейтрал позицияда сақлаб қола оладими? Разведка таҳлилчиси ва терроризмга қарши кураш бўйича эксперт Ажмал Соҳаил ана шу ҳақда ҳикоя қилади

12 дақиқа ўқиш43 868 кўришлар0 изоҳ0

Яқин Шарқ Исроил ва Эрон ўртасидаги геосиёсий рақобат ва қуролли можаролар марказига айланди. Айни пайтда минтақа Сурия, Ливан, Фаластин ва Яман орасидаги кучайиб бораётган зиддиятни бошдан кечирмоқда, бу эса Эрон ва Исроил ўртасида рақобат кучайишига ишора қилмоқда.

Келишмовчиликлар Эроннинг 2024 йил 1 октябрда Исроилга ракета ҳужуми билан бошланди. Ракета зарбалари ва “Содиқ-2” операцияси Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC) генерал майори Ҳусайн Саламий бошчилигида амалга оширилди. Бу воқеа Яқин Шарқ геосиёсий ландшафтида муҳим ўзгаришларга сабаб бўлиб, нафақат Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё, балки Марказий Осиё учун муаммо туғдириши кутилмоқда.

Фото: Ҳусайн Саламий

Хавфли тус олаётган вазият Марказий Осиё давлатларидан мудофаавий хатарлар, ўзгарувчан иттифоқлар ва иқтисодий муаммоларнинг мураккаб муҳитида янада эътиборли бўлишни талаб этади.

Баллистик ракета ҳужуми узоқ давом этган тушунмовчиликлар, стратегик рақобат ва мураккаб иттифоқлар натижасида шаклланган кенг кўламли можаронинг бир қисмидир. Вазият кескилашиб борар экан, унинг оқибатлари бевосита минтақавий давлатлар чегарасини ошиб ўтиб, Марказий Осиё давлатларига геосиёсий, мудофаа ва иқтисодий таъсир кўрсатиши муқаррар. Буларнинг барчасини чуқурроқ англаб етиш сиёсатчилар, олимлар ва ҳарбий таҳлилчилар учун жуда муҳим, чунки кўп қутбли дунёда халқаро муносабатлар жуда мураккаб.

Марказий Осиё давлатлари Эрон ва Исроил билан дипломатия, хавфсизлик ва савдо каби соҳаларда турли алоқалар ўрнатган. Экстремизмга қарши кураш, мудофаа технологияларини ривожлантириш ҳамда киберхавфсизлик имкониятларини оширишга қаратилган ҳамкорлик Марказий Осиё давлатига Эрон-Исроил можаросида бетараф қолиш имконини беради.

Бундан ташқари, ушбу мамлакатлар Яқин Шарқда узоқ муддатли барқарорлик ва тинчлик саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшиш имкониятига эга. Бетарафликдан воз кечиш ёки можарода тарафкашлик уларнинг минтақадаги таъсири ва ролини пасайтириши мумкин. 2024 йил 1 октябрда Эрон томонидан амалга оширилган ракета ҳужумининг таъсири ва унинг Марказий Осиё мамлакатларидаги оқибатларини ўрганишдан олдин, аввало, Эрон ва Исроил ўртасидаги муносабатларнинг тарихий контексти ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Тарихда Эрон-Исроил муносабатлари

Эрон ва Исроил ўртасидаги узоқ йиллик адоват мафкуравий (диний экстремизм ва демократияга қаршилик), сиёсий ва геосиёсий можароларга асосланган. Паҳлавий монархиясининг ағдарилишига сабаб бўлган 1979 йилги Эрон инқилобидан сўнг, Эрон Исроилнинг ашаддий рақиби ва минтақавий душманига айланиб, Ғарб империализмига қаршилик кўрсатишда етакчилик қилиб келди. Эроннинг турли жиҳод гуруҳларга, айниқса Ислом инқилобий гвардияси корпуси (ИРГC) ҳомийлигидаги ҳарбий бўлинмаларга кўрсатган ёрдами, унинг Исроил таъсирига қарши курашувчи асосий куч сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади.

Бу гуруҳлардан баъзилари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”, Ғазодаги ҲАМАС, Суриядаги “Лива Фотимиюнь” ва Ямандаги “Ансар Аллоҳ” ҳусийлардир. Шу тариқа, йиллар давомида содир бўлган бир қанча йирик воқеалар Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятни кучайтирди.

1: 1982 йил Ливан уруши: Исроилнинг Ливанга бостириб кириши сифатида танилган можаро Фаластин Озодлик Ташкилотини (ПЛО) парчалашга қаратилган, аммо бунинг ўрнига Эрон томонидан кучли қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи пайдо бўлишига олиб келди. Бу икки халқ ўртасида узоқ давом этган прокси можаросининг бошланиши эди.

2: Эроннинг ядро стратегияси: Эроннинг ядровий амбициялари, дастлаб 1950 йилларда АҚШ кўмагида “Тинчлик учун атомлар” дастури доирасида бошланган, глобал, хусусан, Эрон ва Ғарб ўртасидаги кескинликнинг асосий манбаи бўлган. 1979 йилги инқилобдан кейин ядровий ривожланиш бўйича ҳамкорлик тўхтатилди ва Эрон ўз дастурини яширинча давом эттирди. Исроил Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши истиқболини жиддий экзистенсиал таҳдид сифатида кўради ва Эроннинг бундай қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик учун халқаро ҳаракатларни талаб қилади. Ураннинг доимий бойитилиши ва Эроннинг махфий фаолияти АҚШ ва Халқаро атом энергияси агентлиги (ИАЭА) томонидан доимий кузатувга туртки бўлди, улар Эроннинг ядровий салоҳиятга эришишига тўсқинлик қилишга ва шу билан минтақада Исроилга тобора кучайиб бораётган таҳдидга қарши туришга ҳаракат қилди.

3: Минтақадаги бошқа урушлар: Эроннинг Яқин Шарқ можароларида, хусусан, Суриядаги фуқаролар урушида иштирок этиши ва Ироқдаги шиа жангчиларини қўллаб-қувватлаши Исроил билан муносабатларни янада мураккаблаштирди. Бу эса тўғридан-тўғри қаршиликларга, яъни Эроннинг ракета ҳужумларига сабаб бўлди. Эроннинг Исроил таъсирига қарши туриш учун содиқ ҳарбийларидан фойдаланиш стратегияси узоқ давом этган мазҳабий урушларга олиб келди. Ушбу уруш Марказий Осиё ва ундан ташқарида дипломатик, мудофаавий ва иқтисодий беқарорлик ҳамда Европага миграция оқимини кучайтиришга сабаб бўлди.

Эрон ва Исроил ўртасидаги мафкуравий, стратегик ва ҳарбий рақобат натижасида Яқин Шарқдаги геосиёсий ҳолат хатарли тус олмоқда ва унинг оқибатлари фақатгина тўқнашув зонаси чегараларида ичида қолмаслиги муқаррар. Бу узоқ давом этган адоват нафақат минтақавий хавфсизликка, балки иқтисодиёт, халқаро муносабатлар ва миграция ҳаракатларига таъсир қилади. Бу эса аҳолини Европадан бошпана излашга ундайди. Исроилга уюштирилган ракета ҳужумлари ва тегишли риторика Марказий Осиё мамлакатларига дипломатик, хавфсизлик ва иқтисодий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳарбий қарама-қаршиликларни англатади. Марказий Осиёнинг геосиёсий ландшафтига эҳтимолий таъсирлар қуйидаги жабҳаларда намоён бўлиши мумкин.

а: Иттифоқларни қайта кўриб чиқиш

— Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият Марказий Осиё давлатлари, масалан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни ўз позицияларини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин. Чунки Эрон минтақавий куч сифатида ИРГC бошчилигидаги турли жиҳодчи гуруҳлар ва жангчиларни қўллаб-қувватлайди. Бу эса манфаатларини Эрон экспансионизмидан ҳимоя қилмоқчи бўлган Марказий Осиё давлатларини Ғарб кучлари, хусусан, АҚШга олиб боради.

— АҚШ Эрон таъсирини мувозанатлаш учун Марказий Осиё давлатлари билан дипломатик ва ҳарбий алоқаларни кучайтириши мумкин. Бу эса кучли ҳарбий ҳамкорлик ҳамда разведка маълумотларини алмашиш бўйича келишувлар тузилишига олиб келади.

— Бошқа томондан, Марказий Осиёда барқарорликни сақлашда муҳим рол ўйнаган Россия бу давлатлар билан ҳарбий ва иқтисодий алоқаларини чуқурлаштириши, уларни ўз таъсир доирасида сақлаб қолишга интилиши мумкин. Бироқ Эроннинг ўсиб бораётган таъсири Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштириши мумкин.

б: Мудофаа асослари

— Яқин Шарқда ҳукм сураётган зиддиятли вазиятда, Марказий Осиё давлатлари янги мудофаа асосларини яратишга интилиши мумкин. Россия бошчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Эрон ёки Афғонистондан келаётган ташқи таҳдидлар кучайгани сабабли ўзининг ҳарбий эҳтиёжларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

— Шунингдек, “Толибон” ва Эрон ўртасидаги алоқалар, жумладан, Афғонистондаги беқарорлик ва экстремистик таҳдидларни Марказий Осиёга ёйиши мумкин бўлган потенциал ҳарбий ҳамкорлик ҳақида ҳам хавотирлар мавжуд. “Ал-Қоида”, Шарқий Туркистон исломий ҳаракати, Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва ИШID каби гуруҳларнинг таъсири ортиб бораётгани Яқин Шарқ можаролари фонида минтақа учун ҳақиқий хавф туғдиради.

c: Минтақавий мудофаа ташаббуслари

— Марказий Осиё давлатлари ташқи таҳдидлар ва ички беқарорлик борасида ҳимоя чораларини кўриши учун қўшма ҳарбий машғулотлар ёки икки томонлама хавфсизлик келишувларига, ҳарбий тайёргарлик ва барқарорликни сақлаб қолишга қаратилган ташаббусларга қўл уриши мумкин.

— Эрон жиҳодчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаётганини ҳисобга олсак, Марказий Осиё давлатлари экстремистик ташкилотлар томонидан кучайиб бораётган таҳдидни бартараф этишда минтақавий ва глобал кучлар билан ҳамкорлик қилиб, терроризмга қарши кураш ташаббусларига алоҳида аҳамият бериши мумкин.

д: Марказий Осиёда экстремизм таҳдиди

— Эрон-Исроил можароси Марказий Осиё мудофаасига бевосита таъсир қилади. Эроннинг “Ҳизбуллоҳ”, ҲАМАС ва Ансар-Аллоҳ ҳусийлар каби кучлардан фойдаланиши Исроилнинг ИШИД ва ЭТИМ каби жангари гуруҳларни қўллаб-қувватлаётганига қарши мувозанат бўлиб хизмат қилади. Бу можаролар мазҳаблараро ва мафкуравий зиддиятларга (шиа суннийларга, мусулмон эса яҳудийларга қарши) ҳисса қўшиб, Марказий Осиё ҳам таъсир кўрсатади.

— Марказий Осиёдаги экстремистик гуруҳлар Эрондаги урушдан илҳомланиб, минтақа ҳукуматини беқарорлаштиришга қаратилган оператив фаолиятни бошлаши мумкин.

Марказий Осиё учун асосий муаммолар

  • Экстремистик гуруҳлар

   Марказий Осиёда фаолият юритаётган экстремистик гуруҳлар Эроннинг ассиметрик уруш тактикаси билан янада кучайиши мумкин. Бу эса маҳаллий ҳукуматларга қарши янада мураккаб операцион режалаштириш кабиларга олиб келиши мумкин.

  • Афғонистондаги беқарор вазият

— “Толибонл ҳаракатининг қайта тикланиши ва унинг Эрон билан потенциал алоқалари Марказий Осиё давлатлари учун икки томонлама таҳдиддир. Бу зўравонликнинг тарқалишига сабаб бўлиши ва Афғонистон чегараларидан ташқарида нотинч вазиятни келтириб чиқариши мумкин.

— Ўсиб бораётган мудофаавий хавотирларига жавобан, Марказий Осиё давлатлари ўз чегараларини, айниқса Афғонистон ва Эрон билан чегарадош ҳудудларни ҳарбийлаштиришга устувор аҳамият бериши мумкин.

  • Ҳарбий харажатларнинг ўсиши

— Марказий Осиё давлатлари чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангчилар ёки Исроил томонидан қўллаб-қувватланадиган экстремистик ташкилотлар томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга жавоб бериш учун ҳарбий бюджетларига кўпроқ маблағ ажратиши мумкин.

  • Чегара хавфсизлида махсус чора-тадбирлар

— Кузатув технологиялари ва чегара назоратини кучайтириш экстремизм тарқалишининг олдини олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Марказий Осиё давлатлари ҳам ўзларининг ҳарбий имкониятларини яхшилаш учун разведка маълумотларини алмашиш бўйича келишувларни имзолаши мумкин. Экстремизм таҳдидининг кучайиши Марказий Осиёда минтақавий тинчлик учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Эрон-Исроил зиддиятлари кучайиб бораётган бир пайтда ушбу муаммоларни тушуниш ва ҳал қилиш дипломатия, хавфсизлик ва терроризмга қарши курашда мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни талаб қилади.

Савдо йўлларининг бузилиши

Эрон-Исроил можароси мавжуд савдо йўлакларини бузиши Ғарб ва Яқин Шарқ бозорларига таянадиган Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётига таъсир қилади. Асосий хавотирлардан бири бу Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббусига (БРИ) билан боғлиқ бўлиб, глобал иқтисодий лойиҳа Яқин Шарқдаги можаролар пайтида минтақавий хавфсизлик борасида муҳим муаммоларга дуч келиши мумкин.

Покистоннинг Балужистон вилоятида, яъни Хитой-Покистон иқтисодий коридорида (CПEC) жойлашган БРИ савдо йўли ҳам шунга ўхшаш муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. “Макон” Марказий Осиё бўйлаб ўтган қадимий савдо йўллари, “Йўл” Жануби-Шарқий Осиё орқали Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Африкага борадиган денгиз йўлларидир. Марказий Осиё “Бир макон, бир йўл" лойиҳасининг қуруқлик қисмида, айниқса Хитойни Европа билан боғлайдиган ҳудудни ўз ичига олган “Макон” қисмида муҳим аҳамиятга эга.

Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси бўйича асосий ҳамкорлар қаторига Марказий Осиёдаги Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон киради. Ташаббус энергетика ва транспорт лойиҳаларига катта сармоя киритган ҳолда Осиё бўйлаб иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун автомобиль йўллари, темир йўллар ва қувурлар каби инфратузилмани ривожлантиришга интилади. 

Бироқ, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда урушлар ва жангари экстремизм давом этса, бу муаммолар Марказий Осиёга тарқалиб, минтақада БРИ лойиҳасини амалга ошириш катта муаммога айланади. Бу қуйидаги омилларга таъсир кўрсатиши мумкин: 

1: Савдо йўлида барқарорлик: Марказий Осиёни жаҳон бозорлари билан боғлайдиган асосий транспорт йўлаги эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ёки минтақавий тарангликнинг кучайиши туфайли хавфли тус олиши мумкин.

2: Энергетика сектори:  Марказий Осиё давлатлари, айниқса Қозоғистон ва Туркманистон иқтисоди энергия экспортига таянади. Савдо йўлларидаги узилишлар ёки минтақавий беқарорликнинг кучайиши электр энергиясига бўлган талабни пасайтириши ва миллий даромадларга зарар етказиши мумкин.

Эрон-Исроил можароси ва Марказий Осиёнинг Яқин Шарқ инқирозига муносабати

Эрон-Исроил можароси ва Яқин Шарқдаги инқирозга Марказий Осиё давлатларининг муносабатини таҳлил қилишдан аввал, Эрон ва Исроилнинг Марказий Осиёдаги иқтисодий, хавфсизлик ва геосиёсий иштироки ҳақида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Эрон ва Марказий Осиё

Эроннинг Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий алоқалари сўнгги йилларда стратегик ҳамкорлик, инфратузилма лойиҳалари ва муштарак геосиёсий манфаатлар орқали шаклланиб бормоқда.

Иқтисодий алоқалар: Эрон Марказий Осиёда савдо ва инфратузилма алоқаларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратди. “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлаги (ИНSTC) ва (Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли) каби лойиҳалар Марказий Осиё ва халқаро бозорлар ўртасида юк ташишни осонлаштиради.

Эроннинг (Чобаҳор порти) ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон каби мамлакатларнинг денгизга тўғридан-тўғри чиқишини таъминлаш, уларнинг савдо салоҳиятини оширишда муҳим рол ўйнайди. 2023 йилга келиб Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)  аъзолари, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан савдо айланмаси фақат йилнинг биринчи ярмида 21 миллиард доллардан ошди. Бу эса Эроннинг Ғарб санкцияларига жавобан иқтисодиётини диверсификация қилиш стратегиясини акс эттиради.

Сиёсий ва ҳарбий алоқалар: Эроннинг Марказий Осиё билан алоқалари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) орқали мустаҳкамланиб, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби давлатлар билан терроризмга қарши кураш, минтақавий хавфсизлик ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш имконини беради. Эрон минтақавий хавфсизлик соҳасида алоқаларни яхшилаш учун Қирғизистон-Эрон темир йўли каби лойиҳаларда иштирок этади.

Бундан ташқари, Эроннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши Қозоғистон ва Қирғизистон билан иқтисодий алоқаларни чуқурлаштирди. Сиёсий жиҳатдан Эрон бу муносабатларни кенгайтириш тарафдори бўлиб, Тожикистондаги энергетика лойиҳаларига сармоя киритиш ва минтақавий ривожланиш режалари бўйича Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Умуман олганда, Эроннинг Марказий Осиё билан алоқалари иқтисодий лойиҳалар ва ИНSTC каби геосиёсий ташаббуслар орқали сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Исроил ва Марказий Осиё

Исроилнинг Марказий Осиё билан сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий алоқалари 1990 йиллардан буён барқарор ривожланиб, сўнгги йилларда сезиларли даражада ўсди.

— Сиёсий алоқалар: Исроил Марказий Осиёнинг бешта давлати: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Бу муносабатлар минтақа учун умумий хавф бўлган экстремизм ҳақидаги умумий хавотирлар асосида қурилган. Исроил терроризмга қарши кураш ва разведка маълумотларини алмашиш бўйича ҳамкорлик таклиф этиб, ушбу мамлакатлар учун қимматли ҳамкорга айланди. Барқарорликни сақлаш ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик Исроил ва Марказий Осиё ўртасида дипломатик ва хавфсизлик соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилди.

Ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик: Исроил Марказий Осиё давлатларига, айниқса, хавфсизлик соҳасида ҳарбий ва техник ёрдам кўрсатди. Масалан, 2020 йилги Тоғли Қорабоғ можароси вақтида Исроилнинг Озарбайжонга қурол сотиши минтақа билан ҳарбий алоқаларни янада мустаҳкамлади. Исроилнинг илғор мудофаавий технологиялари ва киберхавфсизлик борасидаги тажрибалари Марказий Осиё ҳукуматлари учун ҳам фойдали бўлиб, улар буни ички ва минтақавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашда муҳим восита деб билади.

Бундан ташқари, разведка маълумотларини алмашиш ва терроризмга қарши ҳамкорлик Исроил, Ўзбекистон, Қозоғистон каби давлатлар ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлади.

-Иқтисодий ва савдо келишувлари: Исроил ҳам Марказий Осиё билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Жумладан, Қозоғистон ва Исроил ўзаро савдо ва инвестициялар, хусусан, қишлоқ хўжалиги, сув технологиялари ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилмоқда. Исроилнинг сув ресурсларини бошқариш ва ирригация соҳасидаги тажрибаси сув танқислиги муаммосига дуч келаётган Марказий Осиё мамлакатлари учун алоҳида аҳамиятга эга. Исроил ва бу давлатлар ўртасида эркин савдо битимларини кенгайтириш, ҳар икки томон учун иқтисодий манфаатлар ваъда қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Хулоса

Эрон-Исроил можароси давом этаётган ва Яқин Шарқдаги кенг кўламли инқирозлар шароитида, Марказий Осиё мамлакатлари, эҳтимол, мувозанатли дипломатик саъй-ҳаракатларни ҳисобга олган ҳолда, дипломатик ёндашувни танлашлари мумкин. Марказий Осиё давлатлари ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ғарб ва Шарқ давлатлари билан алоқаларини сақлаб қолган ҳолда бетараф позицияни ушлаб туришга ҳаракат қилишлари эҳтимолдан холи эмас.

Марказий Осиё давлатлари Эрон-Исроил можаросининг кенгайиши билан боғлиқ хавотирларни камайтириш ва барқарорликни таъминлаш, айниқса Афғонистон масаласида, минтақавий хавфсизлик бўйича музокараларда иштирок этишлари эҳтимолга яқин. Бу орқали улар минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишлари мумкин.

Муаллиф: Ажмал Соҳаил

Ажмал Соҳаил Нидерландиянинг Лейден университети ва АҚШнинг Мериленд университети терроризм ва экстремизм бўлими битирувчиси; айни пайтда разведка бўйича таҳлилчи ва терроризмга қарши кураш бўйича эксперт. Сиёсий расмийлар билан махсус алоқалар унга Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларидаги ўта мураккаб геосиёсий вазият ҳақида маълумот олишга имкон беради. Германиянинг Наркотерроризмга қарши кураш альянси асосчиси ва ҳамраиси бўлиб, разведка ва терроризмга қарши портфелларини бошқаради. Унинг таҳлиллари мунтазам равишда турли халқаро ахборот воситаларида намойиш этилади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар