Daryo

Дубай авиакомпанияси бортга пейжер ва рацияларни олиб чиқишни тақиқлади

Акс ҳолда улар кучайтирилган хавфсизлик чоралари доирасида мусодара қилинади

1 дақиқа ўқиш7 297 кўришлар0 изоҳ0

Emirates Airlines авиакомпанияси йўловчиларга бортга пейжер ва рацияларни олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда Khaleej Тimes хабар берди.

Фото: Khaleej Тimes 

Тақиқ Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор бир қатор қурилмаларнинг портлашидан кейин эълон қилинмоқда.

“Дубайга ва у орқали саёҳат қилувчи барча йўловчиларга пейжерлар ва рацияларни рўйхатдан ўтган багаж ёки қўл юки билан ташиш тақиқланади. Аниқланган ҳар қандай тақиқланган нарсалар Дубай полицияси томонидан кучайтирилган хавфсизлик чоралари доирасида мусодара қилинади”, дейилади авиакомпания сайтида.

17 сентябрь куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ” аъзолари фойдаланган юзлаб пейжерлар портлади. Эртаси куни бутун мамлакат бўйлаб бошқа электрон қурилмалар, жумладан, ноутбуклар ва рациялар портлай бошлади. 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар жароҳатланди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар