Daryo

“Ҳизбуллоҳ” Насруллоҳнинг ўлимини тасдиқлади

“Ҳизбуллоҳ" бош котиби Саид Ҳасан Насруллоҳ шаҳидлар сафига қўшилди, дейилади ташкилот баёнотида

1 дақиқа ўқиш37 796 кўришлар0 изоҳ0

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Байрутнинг жанубий чеккасида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Фото: AP Photo
“Ҳизбуллоҳ бош котиби Саид Ҳасан Насруллоҳ шаҳидлар сафига қўшилди”, дейилади ташкилот баёнотида.

Бир кун аввал Байрутда ўнга яқин портлаш содир бўлгани хабар берилган эди. Исроил ҳарбийлари Даҳия тумани марказидаги турар жой бинолари остида жойлашган “Ҳизбуллоҳнинг асосий қароргоҳига ҳаводан зарба берилгани ҳақида маълум қилган.

Исроил армияси Насруллоҳ ва шиа ҳаракатининг жанубий фронти қўмондони Али Каркийнинг йўқ қилинганини расман тасдиқлаган.

Исроил армияси тақдим қилган инфографикага кўра “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-сиёсий раҳбарияти орасида минтақа қўмондони Абу Али Ридадан бошқа ҳеч ким тирик қолмаган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар