Daryo

Тошкентда пойга вақтида бир кишини уриб юборган ҳайдовчи озодликка чиқарилди

Апелляция судидан сўнг унга 2 йил синов муддати белгиланди

1 дақиқа ўқиш18 023 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентнинг Сергели туманида ўтказилган пойга вақтида 1997 йилда туғлилган Д.К. Kia русумли автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этганди. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан озод қилинди.

Фото: Видеодан кадр

Ҳолат юзасидан май ойида ҳайдовчи — 2000 йилда туғилган А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Суд ҳукмига кўра у 2 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ва 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, 12 сентябрь куни жиноят иши апелляция тартибида қайта кўриб чиқилди. Суд ажримига кўра, қамоқда сақланган 4 ой 2 кун жазодан чегирилиб, ўташ учун қолган 2 йил 7 ой 28 кунлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланди ва 2 йил синов муддати белгиланди. Судланувчига нисбатан қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, А.Ҳ. суд залида қамоқдан озод қилинди.

Таъкидланишича, апелляция инстанцияси судида А.Ҳ.нинг оила аъзолари томонидан моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ қоплангани, унга нисбатан ҳеч қандай даъво йўқлиги, айбланувчи муқаддам судланмагани, айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи инобатга олинган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар