Daryo

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи иш кунида ўқувчини калтаклади (видео)

Воқеа 6-синф ўқувчилари дарсида содир бўлган

1 дақиқа ўқиш31 680 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклади. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 23 сентябрь куни тахминан соат 15 лар атрофида иккинчи сменада 6-“В” синфида рус тили фани дарси маҳалида содир бўлган.

Ўқитувчи Р.О. га ўқувчи Э.Г. гап қайтарган ва тортишиб қолган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан партасидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган.

Қайд этилишича, ўқувчига тан жароҳати етказилмаган, саломатлиги жойида.

Facebook'даги “Потребител.уз” гуруҳида ёзилишича, ўқитувчи рус синфига дарсни ўзбек тилида ўтган. Ўқувчи дарсни рус тилида ўтишни сўраган. Шундан сўнг видеода акс этган ҳолат юз берган.

Воқеадан хабар топган ўқувчи Э.Г.нинг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарда қўшимча қилинишича, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман ишга қабул қилингани бўйича ҳали буйруқ чиқмаган ва юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар