Daryo

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади

Аҳоли ва юридик шахслар учун тарифлар 15 фоизга оширилиши режалаштирилган

1 дақиқа ўқиш19 255 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда халқ депутатлари пойтахт кенгашининг 12 сентябрдаги қарорида келтирилган.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Унга кўра, Veolia Energy томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун қуйида таклиф этилган нархлар маъқулланди:

  • аҳолига — бир Гкал учун 121 617 сўм;
  • бошқа улгуржи ташкилотларга бир Гкал учун — 244 497 сўм (ҚҚСсиз).

Аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари нархи сўнгги марта 2024 йилнинг 2 апрелида, иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб 15 фоизга кўтарилганди.

  • 2024 йилнинг февралида Veolia Energy Ташкент Тошкент шаҳри аҳолисига иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифини 15 фоизга ошириш таклифини киритган эди.
  • Бу электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқлиги кўрсатилган. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар