Daryo

Ўзбекистонда омбудсманга янги ҳуқуқ берилади

Ушбу лавозимга номзодга қўйиладиган талаблар соддалаштирилиб, айрим талаблар бекор қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш7 430 кўришлар0 изоҳ0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 сентябрь куни ўзказилган мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Мазкур қонун лойиҳаси билан омбудсман фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириб, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатларини кенгайтиришга қаратилган мутлақо янги ҳуқуқ — президентга, Олий Мажлис палаталарига, Вазирлар Маҳкамасига “махсус маъруза” тақдим этиш ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажарилиши юзасидан “муқобил маъруза” тайёрлаши ҳамда тегишли халқаро ташкилотларга тақдим этиш мумкинлиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, омбудсман лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар соддалаштирилиб, айрим талаблар (юксак ахлоқий сифатларга, олий маълумотга, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага эга бўлган) бекор қилинмоқда.

Омбудсман таъсир чораларининг турларига аниқлик киритилган ҳолда, (огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома) алоҳида бобда, ҳар бир таъсир чораси алоҳида-алоҳида моддада акс эттириляпти.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) институтининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институт сифатидаги аҳамиятининг ошишига, унинг ҳуқуқлари кенгайтирилишига ва мажбуриятлари аниқлаштирилишига хизмат қилади. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар