Daryo

Самарқандда “Волга”га урилган Nexia-2 ёниб кетди  

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш23 446 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд шаҳрида “Волга”га урилган Nexia-2 ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди. 

Фото: Самарқанд ЙҲХБ ахборот хизмати

Унга кўра, ҳолат 4 сентябрь куни соат 9:50 лар атрофида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида содир бўлган. Nexia-2 ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томонида ёнилғиси тугаб тўхтаб турган “Волга”нинг орқа қисмига келиб урилган. 

Оқибатда Nexia-2 да ёнғин содир бўлган. Ёнғин зудлик билан Самарқанд шаҳар ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳолат оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Фото: Самарқанд ЙҲХБ ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида устунга урилган Cobalt ёниб кетгани хабар қилинганди. Воқеа 3 сентябрь куни соат 21:00 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар