Daryo

Россияда содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна уч нафар фуқаро турли хил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш42 280 кўришлар0 изоҳ0

Россиянинг Нижегород вилоятида содир бўлган ЙТҲда етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Нижегород вилояти полицияси

Нижегород вилояти полицияси берган хабарга кўра, 1992 йилда туғилган Тожикистон фуқароси бошқарувида бўлган Hundai Grand Starex минивенини Москва томон ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва натижада тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Автомобильда 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Элчихона ахборотида айтилишича, 1 сентябрь куни Навашинский туманида, М-12 “Восток” федерал автомагистралида содир бўлган ЙТҲ оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, улардан етти нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган.

Шунингдек, уч нафар Ўзбекистон фуқароси турли хил тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

Ўзбекистон президентининг топшириғига мувофиқ, мамлакат ҳукумати томонидан тез орада ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу масала Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олинган. Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари воқеа жойида зарур ёрдам кўрсатмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар