Daryo

Жиззахда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди

У уйидан мактабга чиқиб кетиб қайтиб келмаган

1 дақиқа ўқиш37 808 кўришлар0 изоҳ0

Жиззах вилояти Пахтакор туманида 17 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. 

Кадр: Telegram

Унга кўра, Мусурмонова Чарос Камол қизи 2024 йил 29 май куни яшаш уйидан мактабга чиқиб кетиб бедарак йўқолган. У 2007 йилда Жиззах вилояти Пахтакор туманида туғилган.

Алоҳида белгилари: бўйи 165-170 см атрофида, буғдойранг, ўртача гавдали, сочи, қошлари ва кўзлари қора рангда, сочи ўртача узунликда.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳудудий ИИБларга ёки 102 рақами орқали хабар бериши сўралди. Фуқаролар томонидан тақдим қилинган ҳар қандай маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар