Daryo

Тошкент—Андижон поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтишни бошлайди

Транспорт вазирлиги рейслар жадвалини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш7 703 кўришлар0 изоҳ0

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 18 июль кунидан бошлаб 730/729-сонли Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезд “Қува” бекатида икки дақиқа тўхтаб ўтиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

730-сонли Тошкент—Андижон йўналиши

  • Тошкент 7:55 – Қува 13:49-13:51 – Андижон 14:17.

729-сонли Андижон—Тошкент йўналиши

  • Андижон 15:47 – Қува 16:13-16:15 – Тошкент 21:47.

Президент 12 июль кунги йиғилишда Транспорт вазирлигига пойтахтдан Андижонга қатнайдиган поездларнинг Қувада ҳам тўхтаб ўтишини таъминлаш топшириғини берган эди.

Аввалроқ Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар 15 июлидан 15 августигача Тошкент Жанубий вокзалидан қатновини амалга ошириши тўғрисида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар