Daryo

Тошкент супермаркетларида 12 хил маҳсулот нархи арзонлашди

Тўққиз номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи эса ўзгаришсиз қолган

1 дақиқа ўқиш17 547 кўришлар0 изоҳ0

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) Тошкентдаги йирик супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини ўрганди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Қайд этилишича, МҲТИ мутахассислари июль ойида (таҳлил 13 июнь ва 11 июль кунлари ўтказилган) Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиққан.

Мониторинг натижалари 12 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатган. Нархларнинг энг юқори пасайиши помидор (-64,3 фоиз), банан (-31,9 фоиз) ва бодринг (-31,1 фоиз) маҳсулотларида қайд этилган.

Фото: ИМРС

Тўққиз номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: гуруч, буғдой уни, шакар ва бошқалар. Таҳлил қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари минимал нархининг ошиши қайд этилмаган.

2023 йил май ойида Ўзбекистон Марказий банки 2023 йил биринчи чораги учун “Истеъмол кайфияти шарҳи”ни эълон қилганди. Тадқиқотда респондентларнинг даромадлари ва харажатлари, уларнинг жамғармага мойиллиги, шунингдек, келажакдаги эҳтиёжлари таҳлил қилинган. Euromonitor International маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар даромадининг 46,5 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар