Daryo

Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

Содир бўлган ёнғин натижасида хонадондаги уй жиҳозлар ёнган

1 дақиқа ўқиш7 564 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яшнабод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 14 июль куни соат 22:10 да Яшнабод тумани, “Ватандош” МФЙ Тузел даҳаси 12-А уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:33 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида хонадондаги уй жиҳозлар ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Сурхондарёда бешта савдо дўконида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги автосервисда 3 та автомобиль ёниб кетгани, “Космонавтлар” метро бекати яқинида ерости кабели ёнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги “Чорсу” бозорида ёнғин чиққан эди. Шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорлар билан учрашган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар