Daryo

Тошкент вилоятидаги 16 қаватли уйда ёнғин чиқди 

Ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби сифатида электр ускуналаридаги носозлик кўрсатилган

1 дақиқа ўқиш13 242 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Нурафшон шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Фото: Тошкент вилояти ФВБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, 15 июль куни соат 01:37 да Нурафшон шаҳридаги 1-ёнғин қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига Нурафшон шаҳар “Янгиобод” маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:44 да ёнғин жойига етиб бориб, аланга соат 02:05 да тўлиқ ўчирилган.

Талафот оқибатида хонадоннинг 25 квадрат метр майдони зарарланган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин жойи кўздан кечирилганда хонадонда ҳеч қандай портлаш аломатлари йўқлиги маълум бўлиб, ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби электр ускуналаридаги носозлик деб баҳоланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар ёқ.

Аввалроқ Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги “Чорсу” бозорида ёнғин чиққан эди. Шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорлар билан учрашган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар