Daryo

Фарғонада қидирувдаги яна бир жиноятчи қўлга олинди 

У ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жиноятини содир этган

1 дақиқа ўқиш20 156 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилоятида жиноят содир этиб, қидирувда бўлган яна бир шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Унга кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси Туманлараро ППХ отряд ходимлари Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган  Д.С. қўлга олинди.

Апрель ойида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси пост-патрул хизмати ва ЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Д.И.ни қўлга олганди. 

“Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, — дея мурожаат қилган вилоят ИИБ.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар