Daryo

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади

Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таяниб, шундай қарорга келди

1 дақиқа ўқиш49 042 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда рамазон ойи 11 мартдан бошланган эди. Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда, фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, рамазон ойининг биринчи куни душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар