Daryo

“Пойтахт” бизнес марказида ёнғин юз берди (видео)

ФВВ реконструкция ишлари олиб борилаётган бинодаги ёнғин бўйича маълумот берди

1 дақиқа ўқиш14 609 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда реконструкция бўлаётган “Пойтахт” бизнес марказида 9 февраль куни ёнғин юз берди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Видеолардан кадр

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Юнусобод туманидаги собиқ “Пойтахт” бизнес маркази реконструкция ишлари олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар ФВБга соат 11:40 да келиб тушган.

Шунга кўра, тўртта ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилган. Бинода қурилиш материаллари ёнган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар