Daryo

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди

Тайинловдан олдин у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган

1 дақиқа ўқиш12 078 кўришлар0 изоҳ0

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Фото: “Дунё” АА

Кувайтга элчи этиб тайинланишидан олдин у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

50 ёшли дипломат Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мисрнинг “Ал-Азҳар” университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ, исломшунослик, араб филологияси сингари мутахассисликларга эга. Юридик фанлар номзоди.

2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай Эмиратидаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.

Аюбхон Юнусов 2016—2022 йилларда Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлиб ишлаган Баҳромжон Аълоев ўрнига тайинланди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар