Daryo

Қашқадарёлик ота фарзандларидан 15 минг доллар алимент ундирди

Айни кунда Қашқадарёда 124 нафар ота-она ўз фарзандларидан алимент ундириб келади

1 дақиқа ўқиш47 040 кўришлар0 изоҳ0

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида алиментдан қарздор фарзандлар отаси учун 15 минг доллар алимент пулларини тўлаб бергач, бу ҳақдаги ижро ҳужжати тугатилди. 

Фото: МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси

МИБнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати масъули Гулноза Дилмуродованинг “Дарё”га билдиришича, Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди қарорига асосан фуқаро З.З. фойдасига уч нафар фарзандларидан алимент ундириш белгиланган. 

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2023 йил 13 апрелдаги ижро варақасига асосан фуқаро З.З. фойдасига уч нафар фарзандидан алимент ундириш белгиланганди. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш давомида МИБ ходимлари алимент тўлаш мажбуриятини олган фарзандларга бу ҳақда тушунтириш ишларини олиб борди. Жорий йилнинг 10 январь куни тарафлар ўзаро келишгач, фарзандлар отаси учун 15 минг доллар миқдоридаги пул маблағини тўлаб берди. Шу муносабат билан ижро ҳужжати ижроси тамомланди, — дейди Гулноза Дилмуродова. 

Масъулнинг қўшимча қилишича, МИБ ҳаракати билан ўз ота-оналарига алимент тўлашдан бўйин товлаб келган фарзандлар қамалмаслик учун алимент тўловларини тўлаб бермоқда. 

Жумладан, алиментдан бўйин товлаб келган фарзандлар М.М. фойдасига 11 ой учун 3 миллион 465 минг, Ш.Б. фойдасига 8 ой учун 1 миллион 840 минг сўм пулларни тўлаб беришди, — дейди у. 

Гулноза Дилмуродованинг қўшимча қилишича, Қашқадарёда бугунги кунда 124 нафар ота-она ўз фарзандларидан алимент ундириб келади.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар