Daryo

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги янги элчиси тайинланди

Ушбу лавозимни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Ғайрат Фозилов эгаллади

1 дақиқа ўқиш10 544 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ғайрат Фозилов 5 декабрь куни Бельгия пойтахтига етиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Фото: “Дунё” АА

Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

1996 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келмоқда. Дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма атташеси сифатида бошлаган. ТИВ марказий аппаратида, Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Франция ва Бельгиядаги элчихоналарида, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган. 2018—2021 йилларда Япониядаги элчи вазифасида фаолият юритган.

Дипломат француз ва инглиз тилини билади.

Ғайрат Фозилов 2017–2023 йилларда Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссел шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар