Daryo

Шавкат Мирзиёев таътилга чиқди

Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди

1 дақиқа ўқиш46 752 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йили январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. Шунингдек, давлат рабҳари 2019 йил августда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2 босқичда ўтказиш маъқуллангани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка кўра вилоят ҳокимлари ҳукумат қошидаги тиббиёт бош бошқармаси рўйхатида туради. Уларга зарур ҳолатларда тиббий диагностика қилиш, даволаш, умуман олганда, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мазкур бошқарма зиммасида.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар