Daryo

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат бир оз пасаяди 

Ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача 33-38 даража атрофида бўлади

1 дақиқа ўқиш19 580 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонга 20 июнь куни Кавказ ҳудудларидан нисбатан бир оз салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига ушбу ҳафтада иссиқ бир оз пасайиши кутилмоқда.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Ўзгидромет” прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача 33-38 даража атрофида бўлади. Республиканинг энг чекка жанубида иссиқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳарорат асосан 39-41 даража, Сурхондарё вилоятида ҳафта ўртасига келиб, баъзи жойларда 42-44 даражагача иссиқ бўлади.

20 июнда Фарғона водийсида, шунингдек, кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида об-ҳавонинг беқарорлиги республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сақланиб туради — баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади. 19 июнь, куннинг иккинчи ярмида ва 20 июнь куни баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади, дўл ёғиши эҳтимоли бор.

19—20 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда, 23 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда шамолнинг кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб 20 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19 июнда 38-40 даража, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача 35-37 даража бўлади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар