Daryo

Тошкентда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди

1 дақиқа ўқиш16 842 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.

Фото: “Дарё”

Унга кўра, 29 май куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида:

  • 2001 йилда туғилган С.Н. бошқарувида бўлган Malibu-2;
  • 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган BYD SONG;
  • 1986 йилда туғилган М.Х. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2105”;
  • 1988 йилда туғилган Б.З. бошқарувида бўлган Lacetti;
  • 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Nexia-3;
  • 1995 йилда туғилган Р.С. бошқарувида бўлган “ЗИЛ” иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар