Daryo

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Асадхўжа Мўйдинхўжаев жаҳон чемпионига айланди

Боксчи Ўзбекистон ҳисобига илк олтин медални ёзиб қўйди

1 дақиқа ўқиш15 132 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финалидан ўрин олган жанглар 13 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.

Фото: Бокс федерацияси

-67 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши финал жангида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.

Асадхўжа турнир давомида япониялик Юто Вакита, беларуслик Кирил Самадурау, кубалик Рониэл Иглесиасга, мўғулистонлик Мишеелт Баттумурга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонганди.

Шунингдек, бугун яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалолов финал баҳсларида рингга кўтарилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар