Daryo

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Ҳасанбой Дўстматов амалдаги жаҳон чемпионини енгди, Ҳалоков ҳам ярим финалда

Ўзбекистонлик икки нафар боксчи чорак финал жангини ўтказди

1 дақиқа ўқиш14 421 кўришлар0 изоҳ0

Бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 10 май кунги баҳсларида ўзбекистонлик икки нафар боксчи ўз жангини ўтказди.

Фото: Бокс федерацияси

-51 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматов япониялик Томоя Субоига қарши жанг қилди. Қизиқарли ўтган жангда Дўстматов 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Ҳасанбой ушбу босқичга қадар марокашлик Саид Мортажи, Мексика вакили Альберто Хименес ва кубалик Эрислан Ромерони мағлуб этганди.

-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Абдумалик Ҳалоков эса Иордания вакили Ишиш Юсуф билан тўқнаш келди. Унда ўзбекистонлик боксчи 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ҳалоков аввалги босқичларда гаяналик Кевин Аликок ва австралиялик Чарли Seniorни енгганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар