Daryo

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

Рубль ҳам кўтарилди, евро кескин ошди

1 дақиқа ўқиш26 732 кўришлар0 изоҳ0

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,18 сўмга кўтарилиб, 11 391,23 сўмни ташкил қилди. Евро 288,33 сўмга ошиб, 12 399,35 сўм бўлди. Рубль 0,42 сўмга кўтарилиб, 148,90 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 11 375,05 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар