Daryo

Бош прокуратура Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан маълумот берди

Шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган

1 дақиқа ўқиш83 898 кўришлар0 изоҳ0

“Митти Вайн” асосчиси Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этгани хабар қилинганди. Бош прокуратура унинг вафоти юзасидан маълумот берди. 

Хабарга кўра, 5 март куни 26 ёшли Фарҳод Маннапов ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин вафот этгани ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган. 

Ижтимоий тармоқларда Фарҳод Манноповнинг ўлимига наркозни кўп бериб юбориш сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Қайд этилишича, Фарҳод Манноповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. 

“Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар