Daryo

Норин дарёсининг чап қирғоғи емирилмоқда (видео)

ФВБ мутахассислари дамбани мустаҳкамлаш ишларини олиб бормоқда

1 дақиқа ўқиш21 496 кўришлар0 изоҳ0

Наманганнинг Норин туманидан ўтувчи Норин дарёси дамбасига зарар етди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғини емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланган.

Жараён тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соҳа мутахасислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда махсус техникалар орқали вилоятнинг Янғиқўрғон туманидан тошлар олиб келиниб, дамбани мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар