Daryo

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Cobalt каналга тушиб кетди

Машинада фақат ҳайдовчи бўлган, айни пайтда у соғ-саломат

1 дақиқа ўқиш38 253 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентнинг Сергели туманида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt каналга тушиб кетди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 12 январь куни «Хонободтепа» МФЙ Қипчоқ кўчасидан оқиб ўтувчи Қипчоқ каналига Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга қутқарув экипажи етиб борган, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, машинада фақат ҳайдовчи бўлган. Айни пайтда у соғ-саломат.

Туманда бу каби воқеа аввал ҳам содир бўлган. Ўшанда ҳокимлик томонидан кўприк четларига темир панжаралар ўрнатилган. Эндиликда бетон қотишмаси билан чегаралаш ишлари олиб борилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар