«Ўзгидромет» 9 январь куни қайси ҳудудларда қор ёғиши мумкинлигини маълум қилган эди. Жумладан, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туриши, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмаслиги, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик (ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин) бўлиши айтилган.
Душанба куни тунда бошланган қор 10 январь куни пойтахтнинг барча ҳудудларини қалин қилиб қоплади. «Дарё» фотомухбири ушбу қорли манзараларни кадрларга муҳрлади.























































































