Daryo

Самарқанд аэропорти вақтинча ёпилди

Аэропорт қордан тозалаш ишлари сабаб вақтинча ёпилган

1 дақиқа ўқиш26 806 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд аэропорти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкенцкого Неба» канали хабар қилди.

Маълум қилинишича, Россия «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан Самарқандга учган РА-73120 рейси ҳамда Turkish Airlines’нинг Истанбул—Самарқанд рейси ноқулай об-ҳаво шароити ва аэропорт ҳудудини қордан тозалаш ишлари сабаб ёпилгани туфайли қўна олмаган ва Тошкентдаги захира аэропортга йўналтирилган.

Фото: flightradar24.com
Фото: flightradar24.com

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар