Daryo

Тошкентда ўқувчилар футболдаги жанжал сабаб муштлашиб кетди (видео)

Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган

1 дақиқа ўқиш31 726 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Telegram

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, 24 ноябрь куни тахминан соат 16:50 да Миробод тумани «Парвона» маҳалласида 125-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида ўзаро уришиб кетган. Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар