Daryo

Тошкентда Nexia-3 уриб юборган пиёда вафот этди

34 ёшли аёл касалхонага олиб кетилаётган вақтда ҳалок бўлган

1 дақиқа ўқиш11 330 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 19 ноябрь куни пиёда ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи А.А. (2003 йилда туғилган) Nexia-3 автомашинасида ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 34 ёшли Р.К. исмли аёл олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар