Daryo

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Сешанба кунидан бошлаб Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келади

1 дақиқа ўқиш25 256 кўришлар0 изоҳ0

«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказ маълумотига кўра, 21 ноябрь, душанба куни  Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида фронтал булутли чизиқлар ўтишида бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Кундузи ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ, жанубда 18-21 даража илиқ атрофида бўлади.

Сешанба кунидан бошлаб ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 6-8 даражага кўтарилади. Кундузи ҳаво ҳарорати сешанба куни 15-17 даражагача, сўнг эса 18-20 даражагача, баъзи жойларда 23 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида сешанбага ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда ёғингарчилик бўлади.

21—22 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шу кунларда республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар