Daryo

«Эркаклар куни нишонланиши керакми?» — «Дарё»да кичик сўровнома

«Умуман керак эмас. Эркакларга ўзи ҳар доим байрам», — деди иштирокчилардан бири

1 дақиқа ўқиш34 712 кўришлар0 изоҳ0

Дунёда 19 ноябрь — Халқаро эркаклар куни сифатида тан олинган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу санани Ер юзининг 60 дан ортиқ мамлакатлари байрам сифатида кенг нишонлайди. Ўзбекистонда эса мазкур сана расмий байрам сифатида тан олинмаган.

Мамлакатимизда ҳам Эркаклар куни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни сингари байрам сифатида нишонланиши ва ушбу сана дам олиш куни сифатида қайд этилиши керакми? Ушбу савол билан «Дарё» мухбири аҳолининг айрим вакилларига юзланиб, кичик сўровнома ўтказди.

Сўровномада иштирокчиларидан бири Эркаклар кунини нишонлаш керак эмаслигини айтиб ўтди.

«Умуман керак эмас. Эркакларга ўзи ҳар доим байрам», — деди у.

Бошқа бир суҳбатдош эса аксинча, бу кунни байрам қилиб ўтказиш кераклигини таъкидлади.

«Байрам қилса, бўлади. Эркаклар кўп ишлайди. Ишлагандан кейин дам олиб байрам қилиши керак», — деди суҳбатдош.

Яна бир фикр билдирувчи байрам фақат аёллар учун бўлгани маъқуллигини айтди.

«Байрам аёл киши учун бўлса бўлди. Эркаклар учун ҳар куни дам олиш бўлади. Эркакларнинг ойда бир маротаба чойхонаси ҳам бор», — деди у. Аввал эълон қилинган кичик сўровномалар:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар