Daryo

Плойканинг кераги йўқ: сочларни хавфсиз ҳамда тез жингалак қилишнинг синалган усули

Уй шароитида бундай соч турмагини қилиш бутунлай хавфсиздир

1 дақиқа ўқиш25 715 кўришлар0 изоҳ0
Foto: The Voice Mag

Турмаклаш жараёнида сочларни шикастламоқчи эмасмисиз? The Voice Mag нашри бунинг энг хавфсиз усули билан бўлишди.

Фото: The Voice Mag
Ушбу оддий технологиядан фойдаланган ҳолда чиройли жингалаклар ҳосил қилиш учун фақат 4 та резинка, 4 та узун пайпоқ, озгина сув, тароқ ва атиги 2 соат вақт керак бўлади:
  1. Дастлаб соч бутун узунлиги бўйлаб яхшилаб таралади.
  2. Тароқ билан соч бошнинг юқори ва пастки қисмларидан ярмига бўлинади.
  3. Юқори қисмдаги соч пастки соҳага халақит бермаслиги учун резинка билан йиғилади.
  4. Қолган сочлар 2 та тенг қисмга бўлиниб, бироз сув сепилади.
  5. Иккига ажралган сочлар 2 та резинка билан бўш йиғилади.
  6. Пайпоқнинг ёпиқ томони сочга тақилган резинкага маҳкамланади.
  7. Соч ва пайпоқ бир-бирига ўралиб, пайпоқнинг очиқ қисми ичига сочнинг учи тиқилади ва букланиб юқоридаги резинкага яна қадалади.
  8. Сочнинг қолган қисмида ҳам худди шундай жараён такрорланади.
  9. Бунинг ўзи 10 дақиқадан кўпроқ вақт олади, шундан сўнг 2-3 соат давомида сочлар шу тарзда қолдирилади.
  10. Пайпоқларни сочдан олиб ташлашдан олдин уларни фен билан бироз қиздирган маъқул.
Натижада сочлар эластик ва табиий жингалак бўлиб чиқади, шу билан бирга уй шароитида бундай соч турмагини қилиш бутунлай хавфсиздир. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар