Daryo

Европа кенгаши раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Шарл Мишел 28 октябрда Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади

1 дақиқа ўқиш52 438 кўришлар0 изоҳ0

Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг ёзишича, Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонага ташриф буюриб, 26—27 октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади. 28 октябрда эса Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.

«Европа кенгаши Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришга ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр», — деб таъкидлаган Шарл Мишел.

Шарл Мишел Шавкат Мирзиёев билан сўнгги марта 4 июль куни телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар