Daryo

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқандга етиб келди

Аэропортда Туркия раҳбарини бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди

1 дақиқа ўқиш35 048 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 15 сентябрь куни Самарқандга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, аэропортда уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

Олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбарасига келиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирган ва қабрига гул қўйган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркия етакчисининг ташрифи дастурида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар