Daryo

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон—Арманистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди

Вазирлик томонларни мавжуд аҳволни барқарорлаштириш, вазиятдан чиқиш учун сиёсий ва дипломатик музокаралар олиб боришга даъват этди

1 дақиқа ўқиш12 606 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистон ШҲТга раислик қилувчи мамлакат сифатида Озарбайжон—Арманистон чегарасида тинчликка эришилгани ва кескинлик бартараф этилганини олқишлайди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

«Ўзбекистоннинг ишончи комилки, барча масалалар ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли бу халқаро ҳуқуқ асосида ва илгари эришилган келишувлар доирасида тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар йўлидир.

Биз тинчлик шартларига қатъий риоя қилиниши, ҳар қандай шароитда ҳам вазминликнинг намоён бўлишига умид қиламиз ҳамда томонларни мавжуд аҳволни барқарорлаштириш, вазиятдан чиқиш учун сиёсий ва дипломатик музокаралар олиб боришга даъват этамиз», — дейилади вазирлик баёнотида.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар