Daryo

Ўзбекистонда ёз мавсумида чўкиб ўлганлар сони маълум қилинди

Вафот этганларнинг 45,3 фоизи вояга етмаганлар ҳисобига тўғри келган

1 дақиқа ўқиш24 722 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистонда 2022 йил ёз мавсумида 142 нафар фуқаро чўкиш билан боғлиқ вазият туфайли вафот этди. АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев бу ҳақда маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисалар 51 ҳолатда чўмилиш тақиқланган, рухсат этилмаган, чўмилиш учун шароит бўлмаган, хавфли сув ҳавзаларида чўмилганлик оқибатида, 85 ҳолатда эса эҳтиётсизлик сабаб юзага келган.

Ушбу чўкканларнинг 45,3 фоизи вояга етмаганлар ҳисобига тўғри келади. Эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган 85 кишининг чўкиши дарёлар, каналлар ҳамда ариқларнинг устидаги сув, газ, чиқинди оқова сув қувурларидан йўлни қисқартириш мақсадида кўприк сифатида фойдаланиб ўтишлари ҳамда сув ҳавзалари қирғоқ бўйларида хавфсизлик қоидаларига риоя этмагани сабабли юз берган.

Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар