Daryo

Амир Темур хиёбонидаги жанжал бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар Амир Темур хиёбонида ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётганди.

1 дақиқа ўқиш42 741 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар Амир Темур хиёбонида ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

"Жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 20.30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Ўзбекистон овози кўчасидаги автоювиш шаҳобчаси олдида фуқаролар 2003 йилда туғилган Т.Т. ва вояга етмаган 2006 йилда туғилган А.А. ўзаро оғзаки жанжаллашган. Шу ерда бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда" - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар