Daryo

Фарғонада машинасида гиёҳванд модда сақлаган шахс аниқланди

Кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш19 344 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Farg‘ona viloyati IIB

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида машинасида гиёҳванд модда сақлаган шахс қўлга олинди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

15 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Б.нинг Laсetti автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар