Daryo

Ўзбекистонда кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади

«Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди

1 дақиқа ўқиш23 770 кўришлар0 изоҳ0

«Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фармон билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга кўра, ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар тасдиқланди:
  • Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Мазкур стратегияни 2022—2023 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».
Молия вазирлиги таркибида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди.

2022 йил 1 сентябрдан Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

2023 йил 1 мартгача давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади.

2023 йил 1 июлгача кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартлари тасдиқланади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар