Daryo

Фарғона водийсида 15—17 июнь кунлари сел келиши хавфи мавжуд

«Ўзгидромет» водий вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

1 дақиқа ўқиш19 696 кўришлар0 изоҳ0

15—17 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Жумладан:
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 10—14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинганди.

Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар