Daryo

Ўзбекистонда 1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилади

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни бу ҳақда тегишли фармонни имзолади

1 дақиқа ўқиш181 922 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Ўзбекистонда 1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилади. Бу ҳақда 29 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек:
  • энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга);
  • 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.
Мутасаддиларга:
  • ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;
  • уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни  тантанали равишда топшириш;
  • 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
Йиғилишда қайд этилишича, уйма-уй ўтказилган хатловлар Ўзбекистонда 2,2 миллион аҳоли ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини кўрсатди.

«Эҳтиёжманд аҳолининг муаммолари билан республикамизда 16 та вазирлик ва идора шуғулланса-да, улар маҳалла даражасига тушиб иш олиб бормаётгани боис одамларда бу соҳага эътирозлар кўп. Аслида ушбу аҳоли қатлами билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳар куни хонадонбай ишлаши керак», — деган президент.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар