Daryo

Жиззахнинг бир қанча ҳудудларида сел келиши кузатилди

Оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди

1 дақиқа ўқиш48 358 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV

20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Фото: ФВВ

Оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.

Айни пайтда Бахмал туманининг «Нурафшон» МФЙ, Гулобод қишлоғи, Ғаллаорол туманининг «Молтоб» ҚФЙ Молтоб қишлоғи, Шароф Рашидов тумани «Куёвбоши» МФЙ ҳамда Фориш тумани «Эгизбулоқ» МФЙларида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Бундан аввал Иштихон туманида ҳам сел кузатилгади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар