Daryo

Урганч шаҳрида ботаника боғи яратилади

Қуйи Амударё ёки Оролбўйи минтақаси флорасини акс эттирадиган мазкур боғ махсус чуқур тадқиқотлар олиб боришга хизмат қилади

1 дақиқа ўқиш30 936 кўришлар0 изоҳ0
Toshkent Botanika bog‘i Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ташаббуси билан Урганч шаҳрида Фанлар академияси академиклари, Тошкент Ботаника боғи раҳбарияти ҳамда Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирокида янги боғ лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент Ботаника боғиФото: «Дарё» / Мадина Нурман

Йиғилишда воҳа иқлимига мослаштирилган ўсимликларни кўпайтириш ва шу орқали яшил маконлар зарурлиги таъкидланган. «Бу орқали ОТМлар талабалари бунёд этиладиган ботаника боғида амалиёт ўташи, ноёб ўсимликлар турларини яратиши ва кўпайтиришига эришиши мумкин», — дейди академик Комил Тожибоев.

Таъкидланишича, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доираси Қуйи Амударё ёки Оролбўйи минтақаси флорасини акс эттирадиган ва мана шу ерда ўсимликлар хилма-хиллигига ихтисослаштирилган, махсус чуқур тадқиқотлар олиб борадиган Ботаника боғини яратиш ташаббуси билан чиқилган.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиевнинг сўзларига кўра, Ботаника боғини Шовот канали ёки Урганч шаҳри атрофида қилиш режалаштилмоқда.

«Биринчи навбатда қилинадиган иш ўша жойнинг иқлимига мос, тупроғига мос ўсимлик дунёсини танлаб олиш керак. Яъни шу ҳудуд учун энг яхши ўсадиган ўсимликлар. Тошкент ботаника боғида 2 мингдан ортиқ тур бўлса, Хоразмлар уларнинг ҳаммасини олиб келиб, экиб ёки кўпайтириб бўлмайди. Чунки бу ернинг иқлими Тошкентникидан кескин фарқ қилади», — дейди Тошкент ботаника боғи директори Содиқжон Абдиназаров. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар