Daryo

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 январь куни қор ёғиши мумкин

Шунингдек, шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин

2 дақиқа ўқиш73 274 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

«Ўзгидромет» 19 январь, чоршанба куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар