Daryo

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 20 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

1 дақиқа ўқиш76 813 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Markaziy bank

Марказий банк 20 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,90 сўмга пастлаб, 10 821,32 сўмни ташкил қилди. Евро 1,35 сўмга кўтарилиб, 12 265,97 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилиб, 10 840,22 сўмни ташкил қилганди. Тижорат банкларида эса 15 декабрь куни доллар курси 10 900 сўмга қадар кўтарилганди. Ҳисоб палатаси 2022 йилда доллар курси 11 300 сўмгача кўтарилишини прогноз қилмоқда.

Президентнинг «Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин. Мавзуга доир: 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар