Daryo

Наманганда бир-бирига қўшни икки уйда ёнғин чиқди (видео)

Ёнғин оқибатида уйнинг шифт ва том қисмидан 200 квадрат метр жой, уй-рўзғор буюмлари ва уй эгасига тегишли ҳужжатлар ёниб кетган

1 дақиқа ўқиш26 924 кўришлар0 изоҳ0

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида бир-бирига қўшни икки уйда чиққан ёнғин бартараф этилди, деб хабар беради вилоят ФВБ матбуот хизмати.

Фото: Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 29 ноябрь куни соат 03:30 ларда туманнинг Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Шахидон» МФЙдаги 48-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Унга асосан соат 03:37 да Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва соат 03:40 да ёнғин жойи ўраб олинган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 200 квадрат метр жой, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли ҳужжатлар ҳамда қўшни хўжалик уйининг том қисмидан 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати

Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин-қутқарувчилари томонидан 300 квадрат метр жой сақлаб қолинган.

Аввалроқ Тошкентдаги корхона ётоқхонасида содир бўлган портлаш оқибатида 18 киши жароҳат олгани, Наманганда икки кун ичида олтита хонадонда ёнғин содир бўлгани, Наманганда бир-бирига туташ 4 та уйда ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар